Диққат! Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Дўстлар, сўнгги пайтларда мижозларнинг пластик карталаридан пул маблағларини ечиб олиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда. Сизлардан ҳушёр бўлишингизни ва бир нечта оддий хавфсизлик қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз:
⠀
✅ Пластик картангизнинг олд ва орқа томонларида кўрсатилган маълумотларни ҳеч кимга айтманг.
✅ Картангизга боғланган телефон рақамига келган кодни ҳеч кимга айтманг.
✅ Бегона телефон рақамларидан ёрдам, бошқа карта ёки телефон рақами ҳисобини тўлдиришни сўраб жўнатилган SMS хабарларга эътибор берманг.
✅ Интернет савдо майдонларида жойлаштирган эълонингиз юзасидан телефон қиляпмиз деб, картангиз маълумотлари ва унга бириктирилган телефон рақамига келган махфий кодни сўрашса, бундай қўнғироқларни эътиборсиз қолдиринг.
✅ Норасмий ресурсларда ўтказилаётган Акцияларда иштирок этиш таклифларини рад этинг, уларнинг мақсади ёлғон йўллар билан пластик картангиз маълумотларига эга бўлиш ва ундаги пул маблағларини ечиб олишдан иборат.